Ассалому алайкум! Ёшим 16 да. Уйда овқатни мен қиламан. Мен туғилганнимдан бери чапақайман. Овқат ейишдан ташқари барча ишларни чап қўлда бажараман. Овқатни ҳам чап қўлда қиламан. Савол: Чап қўлда овқат қилиш ёки қилмасликнинг хосияти нимада? Ёки мен ўнг қўлда қилишга мажбурманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар қийналсангиз мажбур эмассиз. Асосийси ўнг қўлда ейиш. Валлоҳу аълам!