Ассалому алайкум! Мен уйланганимга 5 ой бўлди. Оилада 3 ўғил фарзандмиз. Мен энг кичигиман. Бир куни катта акам аёлимни ишидан камчилик топиб уни кўнглини оғритадигон даражада гап қилди. Буни бехосдан эшитиб қолдим ва табиийки, аёлим йиғлаб уйга кириб келди. Ўзимни тутиб туролмадим. Чунки бу холат олдин хам бир икки бор бўлган эди ва онамга бу хақида айтиб, бунақа ишларга аралашмаслигини сўрадим. Чунки, шахсан мен келин ойимларнинг ишига аралашиш тугул, уларга ошиқча оғирлигим тушмаслигига харакат қиламан. Хуллас онамга айтганимдан сўнг, онам ва кичик акам мени хотинини тарафини олган киши хисоблашди ва шундан сўнг, ўртага совуқчилик тушди. Бир марта онамга вазиятни тушунтириб юмшатишга харакат қилдим, лекин фойаси бўлмади. Акамнинг бу вазиятда қилган иши тўғрими ёки мен хато қилдимми?
– Ва алайкум ассалом! Акангиз нотўғри иш қилган. Ака укаларнинг аёллар бир-бирига мутлақо номаҳрам ҳисобланади. Гўё кўчадаги бегона аёлга гапирган билан баробар бўлади. Валлоҳу аълам!