Ассалому алейкум хазрат мен хозир Россия федерациясининг Москва шахрида ишлаб юрибман бу йерда менинг бир рус дустим бор у менга коп яхшиликлар килган ва килиб келмокта якинда курон сурраларини укиётканимда бир оятни кориб колдим *моида сураси 51 чи оят* *Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. *энди мен достим билан алокани узушим керакми илтимос менга тогри йол корсатинг у менга акамдай болиб колган анча мунча мусулмон у килган яхшиликни кила олмайди бошимдан отган
– Ва алайкум ассалом! «Тафсири Ҳилол»ни ўқиган бўлганингизда бу ва бунга ўхшаш кўп саволларга жавоб топган бўлар эдингиз.
«Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, алббатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас».
Биз оятда, дўст туманг, деб таржима этган ибора Қуръони Каримда «валий» лафзи билан келган. «Валий» сўзи эса, биз ўгирган «дўст тутиш» маъносидан кўра чуқурроқ ва кенгроқ маънони ифодалайди. Валий бўлишлик ўзаро бирлашиш, ёрдамчилар иттифоқи тузиш маъносини англатади. Қуръони Каримнинг аҳли китобларга нисбатан яхши муомалада бўлиш ҳақидаги маълумотлари бошқа масала, уларни валий тутмаслик ҳақидаги кўрсатмаси бошқа масаладир.
«Улар бир-бирлари билан дўстдирлар».
Яҳудий ва насоролар кофирлиги туфайли бир-бирлари билан дўст бўладилар. Ислом нуқтаи назаридан куфр миллати бир миллат ҳисобланади. Улар ҳаммаси Исломга қаршидирлар. Бу ҳақиқатни мусулмонлар тушуниб олмоқлари зарурдир. Ана шунга қараб муносабатда бўлиш керак.
«Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир».
Мусулмонлардан ким кофирларни дўст тутса, улар билан биргалашса, уларни ўзига яқин деб билса, шубҳасиз, мусулмонлар билан ўз алоқасини кесган бўлади. У ҳам ўша кофирлар сафидан жой олади.
«Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас».
Кофирларни дўст тутганлар ўзига ҳам, мусулмонлар жамиятига ҳам зулм қилган бўладилар. Ундай золим қавмларни Аллоҳ таоло, албатта, ҳидоят қилмайди.
Демак сизнинг дўстингиз билан бўлаётган алоқа динингизга зарар бермаса, хавотир бўлмасангиз, жоиз.