Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуёш қаерга кетиши ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?

19:06 / 25 февраль | Muslim | 590

Ассалому алайкум! Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни: «Бу қуёш қаэрга кетишини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта у юриб, Арш остидаги маконида тўхтагач саждага эгилади. Шундай турганида унга: «Кўтарилгин, қаэрдан келган бўлсанг, ўша ерга қайтгин», дейилса, у қайтиб ҳар кун чиқадиган томонидан чиқади. Сўнгра юриб, Арш остидаги маконида тўхтагач саждага эгилади. Шундай давом этиб турганида унга: «Кўтарилгин, қаэрдан келган бўлсанг, ўша ерга қайтгин», дейилса, у қайтиб ҳар кун чиқадиган томонидан чиқади. Сўнгра яна шу ё‘синда юрганида одамлар ундан бирор нарсани билмай қолишмайди, ҳатто у Арш остидаги маконида тўхтайди. Унга: «Ботадиган томонингдан кўтарилгин, яъни мағриб томондан чиққин», дейилса, у мағрибдан чиқади», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу қачон (содир) бўлишини биласизларми? Бу бир кунки, ўшал кунда бирор жонга иймон фойда бермайди, агар у олдинроқ иймон келтирмаган бўлса ёки иймонида яхшилик бўлмаса», дедилар. шу ҳадис саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Саҳиҳул Бухорий” китобида бор.  

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِأَبِي ذَرٍّ حِينَ غَرَبَتِ الشَّمْسُ: «تَدْرِي أَيْنَ تَذْهَبُ؟» قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: «فَإِنَّهَا تَذْهَبُ حَتَّى تَسْجُدَ تَحْتَ الْعَرْشِ، فَتَسْتَأْذِنَ فَيُؤْذَنُ لَهَا، وَيُوشِكُ أَنْ تَسْجُدَ فَلَا يُقْبَلَ مِنْهَا، وَتَسْتَأْذِنَ فَلَا يُؤْذَنَ لَهَا، يُقَالُ لَهَا: ارْجِعِي مِنْ حَيْثُ جِئْتِ. فَتَطْلُعُ مِنْ مَغْرِبِهَا، فَذَلِكَ قَوْلُهُ تَعَالَى:  وَالشَّمْسُ تَجْرِي لِمُسْتَقَرٍّ لَّهَا ذَلِكَ تَقْدِيرُ الْعَزِيزِ الْعَلِيمِ 

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш ботган вақтда Абу Заррга: «У қаерга кетганини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот шундай дедилар: «Албатта у бориб, Аршнинг тагида сажда қилади ва изн сўрайди, унга изн берилади. Кейин у сажда қилай деганда, ундан қабул қилинмайди, изн сўрай деганда, унга изн берилмайди. Унга: «Келган ерингга қайт», дейилади, шунда у мағрибдан чиқади. Мана шу У Зот таолонинг «Қуёш ўз қароргоҳи томон юрадир. Бу ўта азиз, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир», деган сўзидир».*

* Уламолар қадимдан ушбу ҳадиси шарифни турлича, ўз замоналарида ўзларига маълум бўлган маълумотлар асосида изоҳлаб келишган бўлиб, сўзларининг хулосаси қуйидагича: «Бу ерда инсонлар кўриб, ҳис қилиб турган воқеълик назарда тутилмаган. Бинобарин, бу ҳадис коинотда кечаётган зоҳирий жараённи ифодаламайди, балки бу ерда қуёшнинг ҳар бир ҳаракатда Аллоҳ таолога тўла бўйсуниши, унинг ер юзида чиқиб-ботиши ҳам Аллоҳ истаган вақтгача бардавом бўлиб бориб, У Зот дунёнинг тугашини ирода қилганда, қиёмат олдидан қуёшнинг мағрибдан чиқиши ўзига хос услубда баён этилган».
Хулоса қилиб айтганда, бу каби хабарлар ғайб илмига оид бўлиб, мўмин киши уларга шундайлигича иймон келтириши ва кўзланган маъноларни Аллоҳга ҳавола қилиши лозим. Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги аҳли сунна ва жамоа мусулмонларининг йўллари мана шу. Зотан инсониятнинг билими Аллоҳнинг илми олдида уммондан томчича ҳам келмайди. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat