Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: " Расуллулоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Тўсатдан гумбурлаш товуши эшитилди. Шунда У зот: "Бу нималигини биласизларми?" деб сўрадилар. Биз: "Аллоҳ ва Расули билувчироқ", дедик. У зот: " Бу 70 йил олдин жаҳаннамга отилган тош бўлиб, энди у жаҳаннам тубига тушди",деб жавоб қилдилар" (Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳадисга биноан ҳар гумбурлаган товуш эшитилгани дўзах тубига тош тушганини билдирадими?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарса ваҳий орқали билдирилган эди. Валлоҳу аълам!