Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салом бериш жоизми ва ҳадислар

09:53 / 19.10.2021 | Davronbek | 1076

Ассалому алайкум! 1. Масалан, бир одам телевизор кўраётган бўлса, ва унинг аврати очиқ бўлса, унга салом берса бўладими? Ва бунинг ҳукми нима? 2. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: Ким Аллоҳ азза ва жалланинг китобидан бир оят ўрганса, (ўша оят) қиёмат куни бандани кулиб турган ҳолда қарши олади - деб марҳамат қилдилар. Табароний ривояти. Ушбу ҳадис сахихми? Ва бу ердаги бир оятни ўрганса гапини қандай тушунса бўлади? Маъносини деганими? 3. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Ким ўсмирлигида Қуръон ўрганса, Аллоҳ(Қуръонни) унинг гўштига, қонига аралаштириб юборади. Байҳақий Шуабул иймонда ривоят қилган. Шу ҳадис сахихми ёки ҳасан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аврати очиқ одамга салом бериш шарт эмас.  

2). Ўша оятни ўрганиб, амал қилса деб тушунилади. 

3). “Ким ўсмирлигида Қуръон ўрганса, унинг гўштига ва қонига аралашиб кетади” деган лафз билан келган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat