Ассалому алайкум! Агар бир киши менга қарз берса, гаров эвазига олаётган пулимдан қимматроқ буюмни қўйсаму, қарзни тўлай олмасам шу буюм у кишига халол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол бўлмайди. Қарз олган бўлсангиз ўша нарсани сотиб, берган қарзини ўзини оладида ортиғини сизга бериши шарт. Валлоҳу аълам!