Ассалому алайкум! Мени бир савол қийнамоқда. Америкада Амазон онлайн бозорида Аmazon affiliate программаси мавжуд. Бу программа орқали амазонда фаолият олиб бораётган бизнесменлар билан ҳамкорлик қилса бўлади. Ҳамкорлик қандай бўлади? Мен ўзимга тўғри келадиган маҳсулотларни сотадиган бир бизнесмен билан шартнома тузаман. Ва у менга шахсий ссылка беради. Мен уни махсулотларини реклама қиламан ва агар мен қилган реклама орқали махсулот сотилса менга у бизнесмен ўзининг фойдасидан келишилган фойизни ажратиб беради. Ва бунда махсулотнинг нархи ўзгармайди қандай нархда сотилатўғртган бўлса шу нархда сотилади. Шу ишни қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Фақат ҳалол нарсаларни сотиши ва реклама қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!