Ассалому алайкум! Азиз устозлар, 3-4 ой олдин бир танишимга 1000$ 1ойда қайтариш шарти қўшнимдан қарз олиб ўртада турган ҳолда яхшилик учун унга берган эдим. Лекин шу пайтгача уни дараги йўқ. Ўртада хат ҳужжат ҳам бор эди, сабаби бировнинг омонати. Мен бўлган воқеани қўшнимга айтим. Қўшним энди менга шарт қўйиб ҳар ойда пул қайтмагунча 100$ берасан деяпти. Мен рад қилдим. Бермасликка ҳаққим борми?
2. Мен берган одамни топдим. У сипиртлик ичимликлар дўкони очган экан. Лекин мендан бошқа нарса учун олган эди. Мен хат ҳужжат билан дўконидан ўзимни улушимни куч ишлатиб оволишни ўйлавомман. Уни сипртлик ичимлигидан тушган пулни олсам бўладими? Илтимос маслаҳат беринглар, ўртада қолиб кетдим.
Ва алайкум ассалом! 1). Ўртада туришлигингиз шаръан кафиллик ҳисобланади. Қарз берган одам кафилдан ҳам ҳақиқий қарз олгандан ҳам талаб қилишга ҳақли. 2). Ҳаром пулдан қарзни ёпиш жоиз эмас. Шаръан унинг бирор бир мулкини тортиб олиб адолатли нархда сотиб, 1000ни олиб қолганини қайтариб беришингиз керак. Валлоҳу аълам!