Ассалому алайкум! Устозлар, мен бозорда ишлайман. Мен бир инсондан 100 сўмга бирор бир нарсасини сотиб олсам ва 3 кун ичда қайтиб ўзига 110 сўм эвазига қайтиб сотиш шарти билан, агар 3 кун ичида келмаса бошқа одамга сотиб юборсам бўладиган шарт билан олсам 3 кун ичида у молни ҳеч кимга кўрсатмасам, шу иш жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу шарт билан сотиб олишингизни ўзи жоиз эмас. Валлоҳу аълам!