Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чақалоқни машинада олиб чиқиш

18:28 / 18.07.2019 | Muhiddin | 2427

Ассалому алайкум! Мен яқинда фарзандли бўламан иншааллоҳ, отам билан онам чақалоқни қиммат баҳо машинада олиб чиқасан, олиб чиқишини видеога туширасан уйни хам безатасан деб мажбурлашмоқда. Ота онамга насиҳат қилсангиз. Мени гапимни олишмайди барибир, бу иш исрофку, исроф харомку, мен ўзимизни машинада олиб чиқаман десам қайсарли қилишмоқда. Қариндошлар ва танишлар олдида нима деган одам бўламиз дейишвотти?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтаяпсиз экан. Ота-онангизга гапи ўтадиган одамлар орқали айттиринг. 

وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كُلُوا وَاشْرَبُوا وَالْبَسُوا وَتَصَدَّقُوا، فِي غَيْرِ إِسْرَافٍ وَلَا مَخِيلَةٍ». وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: كُلْ مَا شِئْتَ، وَالْبَسْ مَا شِئْتَ، مَا أَخْطَأَتْكَ اثْنَتَانِ سَرَفٌ أَوْ مَخِيلَةٌ  

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар. Исроф ва манманлик бўлмаса бўлди», дедилар».
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Икки нарса – исроф ва манманлик қилмасанг, истаганингча е, истаганингча кий», деган. 
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat