Ассалому алайкум! Дадам чет элдан запчаст олиб келадилар, мен дадам билан ишлайман. Мен дадам билан шундай келишканманки, дадам менга запчастларни нархини берадилар, мен бу нархларни устига ўз фойдамни қўйиб ўз клиентларимга сотаман. Дадам менга ойлик ҳам бермайдилар, менга фойда ҳам чиқариб бермайдилар. Мени шу қилаётган ишим шариатга муофиқ келадими?
– Ва алайкум ассалом! Отангиздан насияга сотиб олиб, хоҳлаган нархингизга сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!