Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда маиший тeхника дўконларида расрочкага нарсалар сотишмоқда. Шуни бизни шариатимизда ҳукми қандай? Крeдитга ўхшаб ҳаромми?
Ва алайкум ассалом! Буни тақсит савдоси дейилади. Агар пулни тўлай олмаса устама тўлашни шарт қилмаса, жоиз. Акс ҳолда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!