Ассалому алайкум! Биламизки, аёлларга киприк улаш мумкин эмас, лекин туш воситасидан фойдаланса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У ҳам лак каби киприкка ёпишиб остига сув етказишдан ман қилса намози адо бўлмайди. Шунинг учун жоиз эмас. Ювиб остига сув етказиш шарт. Валлоҳу аълам!