Ассалому алайкум! Манда шахват кўзгалганда хеч қандай суюқлик чиқмайди, лекин хожатка кирганимда қолган нажасати чиқариш учун кучанганимда қуюқ суюқлик чиқади, оша холата ғусл вожиб бўладими? 2. Агар шахват уйғониб суюқлик чиқса хуфтон намози вақти кирган бўлса тахорат олиб масжида жамоат билан намоз ўқиб суннат витр намозлариниям ўқиб, кегин уйга бориб ғусл қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ғусл вожиб бўлмайди. Ўша чиқаётган суюқлик вадий бўлиши мумкин.
2). Агар маний чиққан бўлса ғусл вожиб бўлади. Ғусл қилмасдан туриб, бирор ибодатни бажариб бўлмайди. Дарҳол ғусл қилиш керак. Агар шаҳват уйғониб мазий чиққан бўлса, таҳорат синган бўлади. Таҳорат олиб жамоат билан намозни адо қилаверасиз. Валлоҳу аълам!