Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки 9 қаватли уйда тураман. Ишдан қайтаётиб лифтда 100$ топиб олдим. Лифтда ўзимдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Аввалига ҳақиқийлигига шубҳаландим олиб қарасам ҳақиқий экан. Олдимда “балки адамларники тушиб қолгандир” деб уйга кириб сўрадим, аммо ундай эмас экан. Кейин подездга чиқдимда 3 марта “кимники, кимники, кимники” деб баланд овозда сўрадим. Бироз кутдим ҳеч ким жавоб бермади. Энди нима қилай, ўша пулни ишлатсам бўладими? Ёки бу пулни ишлатиш менга жоиз эмасми? Ноўрин савол бўлса узр! Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Топиб олинган нарсани шариатимизда “луқота” деб аталади. Унинг ҳукми бир йил муддатда эълон қилиш керак. Шу муддат ичида эгаси топилмаса, эгасининг номидан фақир мискинларга садақа қилади. Агар қачонлардир эгаси чиқса, уни тўлаш топиб олган зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.