Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хижобга кирмоқчиман

07:47 / 09.08.2020 | Саййора Бобокулова | 2154

Ассалому алайкум! Мен хижобга кирмоқчиман. Лекин битта савол мени қийнаяпти. Лекин дугоналарим, синфдошларим, қариндошларим телефонларида мени суратим бўлса ва мен хижобга кирганимдан сўнг уни биронта номахрам кўрса гунохми? Винеткалардаги суратим бўлса хам гунохми ёки хеч нима бўлмайдими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тезда Аллоҳ тарафидан юборилган бу тавфиқни иззат икром қилиб, ҳурматини жойига қўйиб унга амал қилинг. Чунки ҳар бир яхшилик қилишга бўлган фикр хаёл Аллоҳ тарафидан меҳмондир. Уни қанчалик ҳурматини қилиб иззат-икром қилсангиз шунчалик Аллоҳнинг наздида қадрингиз ошиб бораверади. Қолган нарсаларга парво қилманг. У ёғини ҳам Аллоҳ Ўзи тўғрилаб қўяди. Содиқ бўлсангиз ўша суратингиз бор инсонларнинг қалбига ҳам ўчириб юборишни солиб қўяди. Бу фикрга келишингиз Аллоҳ сизга жаннатни беришинин хоҳлаши аломатидир. Бундан юз ўгирманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat