Ассалому алайкум! Кўп ресторанлар хожатхонасига кирганимда бази инсонлар ўз чиқиндиларини тозаламай кетишади. Хожатхонани эса фаррошлар баъзида қарғаб, жахли чиқиб тозалашади. Бундай ишни қилган инсонлар ўз чиқиндиларини тозаламай кетиб зулм қилимаяптими? Тўғри хожатхона тозалаш фаррошларнинг иши лекин, бировнинг чиқиндисини тозалаш уларнинг иши эмаску. Бироз ноодатий савол берганим учун узур. Бу холатни кўп кўряпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳолатда қолдириб кетиш ўзи ножоиз. Валлоҳу аълам!