Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволим шуки, бир кишидан эшитдим, у киши бир ҳадис айтди, ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир нечта касб қилишдан қайтарган эканлар деди, бошқа киши эса бу ҳақида "Ҳанафий" мазаҳабида барча касбларни қилса бўлади деди. Бири масжид имоми бўлса, иккинчиси мадраса талабаси. Иккиландим, жавоб икки хил. Устоз, бу ҳақида хабар берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Истаган касбини шариатга тўғри келса. Қилаверади. Юқоридаги гаплар бир касбнинг бошини тутса, яхши бўлади деган маънода.