Ассалому алайкум! Пешин ва аср бошқа фарз намозларида овоз умуман чиқарилмайдими. Агар мен жамоатга имом бўлсам қачон қайси дуоларда овоз чиқариб ўқийман?
– Ва алайкум ассалом! Ёлғиз намоз ўқувчи ҳамма намозларини энг камида ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиши шарт. Имом бўлишингиздан олдин бирор масжид имомига учраб намознинг рукнларини билишингизни ва қиротингизни текширтириб олинг. Валлоҳу аълам!