Ассалому алайкум! Бир жойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Биз билан у (мушриклар) ўртасидаги ахд-намоздир. Ким намозни тарк этса-кофир бўлибди. (Насаий ривояти, сахих хадис) деган гапни ўқиб қолдим. Ушбу ҳадис сахиҳми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. Бу жойдаги куфр ношукурлик маъносида ҳам келади. Баъзилар бу кофир сўзидан диндан чиқадиган куфрни ирода қилинган десалар баъзилар нонкўрликни ирода қилинган деганлар. Валлоҳу аълам!