Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни оханг билан ўқиш ва хабата амаллар

14:09 / 18.09.2020 | محمد | 1858

Ассалому алайкум! Ким Қуръонни оханг билан ўқимаса биздан эмас. Ушбу хадисни қандай тушунамиз? Қандай холларда ушбу хадисга тушиб қолиши мумкин? 

2. Қандай амаллар инсонни амалини хабата қилиши мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадисда қуйидагича келади. 

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالْبُخَارِيِّ تَعْلِيقاً: زَيِّنُوا الْقُرْآنَ بِأَصْوَاتِكُمْ، لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يَتَغَنَّ بِالْقُرْآنِ  

Абу Довуд ва Бухорийнинг ривоятида:
«Қуръонни овозларингиз ила зийнатланглар. Ким Қуръонни оҳанг билан ўқимаса, биздан эмас», дейилган.
Шарҳ: 
Овозни чиройли қилиб қироат қилиш Қуръонни овоз ила зийнатлаш бўлади.
Мўмин-мусулмон одам Қуръони Каримни қоидага мувофиқ қилиб, оҳанг билан ўқимоғи даркор. Ким тажвид қоидаларига ва оҳанг билан қироат қилишга амал қилмаса, макруҳ ишни қилган бўлади. Баъзи уламолар бу ишни ҳаром, ўшани қилган одамни гуноҳкор, деганлар.
Қуръони Каримни қоидага риоя қилмай ўқиётганларни кўрган кишилар уларга бу иш нотўғри эканини яхшилаб тушунтиришлари лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
2). Энг биринчи амални хабата қилувчи амал бу ширк ва куфрдир. Кейинги ўринда миннат, амали билан фахр қилиш. Риё ёки хўжакўрсинларга эса хабата бўлиш у ёқда турсин савоб ҳам берилмаган бўлади. ҳадисда “Ким асрни қазо қилса амали хабата бўлади” деган лафзларни уламолар “Ўша кунги асргача қилган савобли амалларини” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat