– Ва алайкум ассалом! Имом Замаҳшарий “Ҳуллат деб ҳар бир ҳислатида сенга мувофиқ бўлган ҳамда ҳар бир тутумида сен билан бир хил иш қилган ёки сени уни у сени камчилигингни тўлдирадиган ёки ҳар бир ишингизда дахлдор бўладиган кишига айтилади” деганлар. Бир қавлда эса сирдош бўлган зотни бошқа бир қавлда қалби сендан ўзгани сиғдирмайдиган зотга айтилади дейилган. Буларнинг барчаси инсонни инсонга бўлган ҳуллатидир. Аллоҳ таолонинг бандага бўлган ҳуллати эса Унинг нусрати ва мадади бўлишдан иборат. (Фатҳул Борий). Валлоҳу аълам!