Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дарахтни кесиш

08:55 / 02.08.2019 | Mehroj | 2413
Ассалому алайкум! Менинг нонвойхонам бор, нонвойхонани олдида бир дарахт ўсган, манимча 40 йил олдин бир одам шу мен ишлаётган нонвойхонани олдига ўлган экан ва шу ерга кўмган экан. Дарахт ўсиб чиққан, ҳама одамлар шу дарахтни олдидан ўтганда омин деб ўтадилар, бир одам дарахтни кесиб бўлмайди ким кесса касал бўлади деяпти. Бир бола шохини кескан экан қўли оғриган экан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи бир кишилар тарафидан “фалон дарахтни кесган экан фалон бўлибди фулон бўлибди” деган гаплар юради. Аслида бу дарахтни муқаддас эканлигига боғлиқ эмас. Одатда у каби жойларга жинлар уй қурган бўлади, кесган одам кўрмасдан ва билмасдан уларга зарар етказиб қўяди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир неча ҳадисларида ковакка, ўт-ўланлар ўсган жойларга бавл қилишдан қайтарганлар. Сабаби у ерларга ҳам жинлар жёлашиб олган бўлишади. Бавл қилувчига зарар етказиб қўйиши мумкин. 40 йил олдин ўлик кўмилган бўлса чириб бўлган бўлади. Бирор йўл қилинмоқчи бўлса кесиш жоиз. Намозхон ва Қуръон ўқишни билсангиз Бисмиллаҳ деб кесиб юборишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat