- Ва алайкум ассалом! Араб тилида ўзбек тилидаги истеъмол қилинадиган “А”ни икки хил товуши бор. Бири ҳамза бўлиб, у бизнинг “А”га яқин. Иккинчиси “Ъайн” бўлиб, бизни “А”дан мутлақо фарқ қилади. Ўша Аллоҳнинг عليم عالم сифатларида “ع” билан бўлган товуш ишлатилади. Абдуолимдан ҳам агар оддий ўзбектилидаги “А”ни талаффуз қилинса бўлмайди. Агар “ع” билан истеъмол қилинса тўғри бўлади. Араб бўлмаганлар шуни билиб олса яхши бўлади. Валлоҳу аълам!