Ассалому алайкум! Хӯжаиним аслида жуда яхши инсон. Лекин бир одатлари мени кӯп ӯйлантиради. Рамазон ойида бир кун хам қолдирмай рӯза тутдилар, ароқ ичмадилар. Аммо ой тугаши билан аввалги одатлар такрорланяпти. Дӯстлари билан хар жума намозга чиқадилар ва шу куни кечга ёки шанби куни ичиб келадилар. Ундай қилинмайди десам жуда кўп ишлайман чарчоғим чиқади дейдилар.
– Ва алайкум ассалом! Ароқхўрлар ўзларини қилаётган бу ҳаром ишларига узр топиш учун мингта баҳона тўқийдилар. Буларнинг барчаси бекордир. Маст қилувчи ичимликлар ҳар қандай ҳолда ҳам ҳаромлигича қолаверади. Валлоҳу аълам!