Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам намоз ўқишимни таъқиқлаб қўйди

08:25 / 25.08.2019 | Faxriddin | 2259
Ассалому алайкум! Иншааллоҳ яқинда ўқиш учун чет элга кетишни режа қилиб турибман. Алҳамдулиллаҳ намозларда бардавомман. Доимий жамоатдан қолмасликка ҳаракат қилиб келяпман. Залолатда юрган вақтимдаги қазоларга қаттиқ жидду жаҳд қилдим ва четга кетганча ҳеч бўлмаса бир пора Қуръон ёдлаб кетмоқчи эдим. Шу ҳолатда дадамлар хавотирланиб мени жамоатга чиқишимни тақиқлаб қуйдилар. У ерга кетганингдан кейин ҳам бориб фақат намоз ўқийсанми? Келганингдан кейин ўқийсан деб бутунлай намозларимни чекладилар, лекин вақт топдим дегунча қазо қилмасликка ҳаракат қилиб ўқиб оляпман. Лекин қачондан бошлаб жамоатдан қолишни бошлаган бўлсам ўша кундан ҳаловатим йўқолганини, худди бир нарсани йўқотиб қўйган кишидай юрибман. Қандайдир иймонимда ҳам сусайишни сезяпман. Шу вазиятда нима қилсам бўлади? Биламан Холиққа хилоф бўлган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди. Лекин отамни норизо қилиб четда ўқишни ишлашни тасаввур қила олмаяпман. Илтимос вазиятдан чиқиш йўлини кўрсатинглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нарса норизолик эмас, балки ота Аллоҳга оқ бўлишидир. Отангизга мулойимлик билан тушунтиринг. Бахслашманг, ибодатларингизни ўз вақтида адо қилинг. 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَعَثَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَرِيَّةً فَاسْتَعْمَلَ رَجُلًا مِنَ الْأَنْصَارِ، وَأَمَرَهُمْ أَنْ يُطِيعُوهُ، فَغَضِبَ فَقَالَ: أَلَيْسَ أَمَرَكُمُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ تُطِيعُونِي؟ قَالُوا: بَلَى. قَالَ: فَاجْمَعُوا لِي حَطَبًا. فَجَمَعُوا، فَقَالَ: أَوْقِدُوا نَارًا. فَأَوْقَدُوهَا، فَقَالَ: ادْخُلُوهَا. فَهَمُّوا، وَجَعَلَ بَعْضُهُمْ يُمْسِكُ بَعْضًا وَيَقُولُونَ: فَرَرْنَا إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنَ النَّارِ. فَمَا زَالُوا حَتَّى خَمَدَتِ النَّارُ، فَسَكَنَ غَضَبُهُ، فَبَلَغَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «لَوْ دَخَلُوهَا مَا خَرَجُوا مِنْهَا إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، الطَّاعَةُ فِي الْمَعْرُوفِ  

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сария жўнатдилар, ансорлардан бир кишини бошлиқ қилиб, уларни унга итоат қилишга буюрдилар. Хуллас, у ғазабланиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларни менга итоат қилишга буюрмадиларми?!» деди. «Шундай», дейишди. У: «Менга ўтин тўплаб беринглар!» деди. Тўплаб беришди. «Ўт ёқинглар!» деди. Ўт ёқишди. У: «Унга киринглар!» деди. Шундай қилмоқчи бўлишди-ю, бир-бирларини ушлаб қолишди ва: «Ўзи оловдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қочганмиз-ку!» дейишди. Туришаверди, ниҳоят ўт ўчди. Унинг ҳам ғазаби тинди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот: «Агар унга киришганида, қиёматгача ундан чиқа олмас эдилар! Итоат маъруф* ишдадир!» дедилар».

* «Маъруф иш» деган жумла «яхши иш» маъносидан кўра кенгроқ тушунчадир. Маъруф деб шариатда ҳам, одамларнинг урф-одатида ҳам маъқул, яхши деб қабул қилинган, кўзда тутилган вазиятда қўлланиши яхши саналган амал, сўз ва ниятга айтилади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat