Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомнинг намозда олдинга юриши

14:26 / 18.09.2016 | Hikmatulloh | 2412

Ассалому алайкум! Биттадан кўп бўлса, орқасида туради. Бунинг далили қуйидаги ҳадисдир:
عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا كُنَّا ثَلاثَةً أَنْ يَتَقَدَّمَنَا أَحَدُنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, биз уч киши бўлсак, биримизнинг олдинга ўтишимизни амр қилардилар».Термизий ривоят қилган. Демак, имомга иқтидо қилувчилар икки эркак кишидан иборат бўлсалар, имомнинг орқасида турадилар. Икки нафардан ортиқ эркак киши бўлса ҳам шундай. Агар иккитадан ортиғи орқага ўтмаса, макруҳи таҳримий бўлади. Саволим шуки агар имомга иқтидо қилувчилар 2 тадан ошиб кетса ва улар ўзлари билиб имомнинг ортига туришмаса, шу ҳолда имом ўзи 1 қадам олдинга чиқиши жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Макруҳи таҳримийдан қутилиши учун имом олдинга ўтиб олиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat