Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нажосат

07:41 / 29.08.2019 | Mirumid | 2654

Ассалому алайкум! Устозлар, мен ислом.уз сайтида нажосатни қандай тозалаш хақида ўғил боланикига сепилади, қиз боланики ювилади деган маънодаги хадис ўқиган эдим. Яқинда бир жойда сийдик тегса хам 3 марта ювиб тозаланади деб ўқидим. 3 марта ювиш шартми ёки тоза булгунча тозаласа (ювиб ёки сепиб) кифоями?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Арабларда ҳам бир нарсани қаттиқроқ ювиш керак бўлса муболаға сўзи, енгилроқ ювиш керак бўлса ўзбек тилидаги “бир чайиб қўй” каби енгилроқ сўзлар ишлатилган. Ҳадисдан ҳам уламолар ўша маънони олишган. Қиз боланинг сийдиги қўйиқ ва ҳидли бўлади. Ўғил боланики эса суюқ ва ҳидсиз бўлади. Шунинг учун ҳадисда ўша сўзни айтилган, лекин иккиси ҳам нажосат, тозаланиши шарт. Кўнгил тўқ бўлишини энг ози уч маротаба ювиш билан бўлади. Шунинг учун уч маротаба дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat