Ассалому алайкум! Эркакларда намозни агар киндигидан тиззасини пастигача бўлган кийим билан мисол учун майка, узунроқ шўртик билан ўқиса намози дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатнинг даражалари кўпдир. Аслида ундан бошқа кийими йўқ инсонлар учун жоиз, чунки беркитиш керак бўлган фарз миқдори беркитилган. Қодир бўлатуриб ўшандай кийимда намоз ўқиса намоз адо бўлади, лекин Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига зид бўлади.
يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ
31. Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас. (Аъроф сураси). Валлоҳу аълам!