– Ва алайкум ассалом! Қилганини мақтанмайди ва савоби кетиб қолишидан қўрқади. Аввалларда ким нима яхши амал қилса яширишга қаттиқ ҳаракат қилган, ҳатто хотин эрининг қилган солиҳ амалларидан бехабар бўлган. Бир вақтлар келиб одамлар қилган иши билан мақтанадиган бўлишди. Ҳозирда табиатимиз ўзгариб ҳали қилмаган, лекин қилмоқчи бўлган ишимиздан ҳам мақтанадиган бўлдик. Валлоҳу аълам!