Ассалому алайкум! Хозирги вақтда лўлилар паспортига миллати ўзбек ёки тожик деб ёзиб берилганини кўрябмиз. Буни билмаган одамлар лўли билан турмуш қурса ҳукми нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Муслима бўлса никоҳ боғланади. Биз улардан бошқа миллатда топилмайдиган садоқат, ростгўйлик ва меҳнаткашлик билан танилган жуда кўпларини биламиз. Баъзи бирларига қараб умумий ҳукм чиқариш нотўғри. Валлоҳу аълам!