Ассалому алайкум! Онам ёшлигимда айтган ишини бажармаганим сабаб сендақа болани кераги йўқ сени оқ қилдим деб юборган жахл устида. Кейин йиллар ўтиб эслатганимда жахл устида айтгандирман деб унча яхши эслолмаган, лекин мени ҳалигача эсимда туради, бу воқеага 7-8 йил бўлди. Ҳозир ҳудога шукур ҳаммаси яхши ҳар куни мени ишларим ва ўқишларимга барака тилаб дуо қиладилар. Сўрамоқчи бўлганим ўша жахл устида айтгани номимга оқ бўлиб ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Онангиз сизни кечириб юборган экан. Энди ўша иш учун фақат Аллоҳ таолога тавба ва истиғфор айтишингиз, афв қилишини сўрашингиз керак. Шунда амаллар дафтарингиздан ҳам ўша воқеа ўчириб юборилади. Валлоҳу аълам!