Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она қилган иши ва қиз болага Муҳаммадия исми

09:43 / 31.08.2019 | Abdusamad2004 | 3038

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, Исломда ота она бировни ҳаққини еса ё шунга ўхшаш ёмон ишлар билан шуғилланса, фарзандига оғир дард бериладими ва касалдан боши чиқмай қоладими? Исми ҳам таъсир қилиши мумкинми? 

2). Эр киши хотин билан маслахат иш қилса бўладими? Бир домлани марузасида аёлни айтганини тескарсини қил, шунда тўғри иш қилган бўласан деди. 

3). 1-2 ёшлик болаларни мозорга олиб кирса бўладими? 

4). Қиз болага Муҳаммадия деб исм қўйса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қарғиш тегса наслдан наслга ҳам ўтаверади. Исмни ҳам таъсири бўлади.

عَنْ سَعِيْدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَا اسْمُكَ؟ قَالَ: حَزْنٌ، قَالَ: أَنْتَ سَهْلٌ، قَالَ: لَا أُغَيِّرُ اسْمًا سَمَّانِيهِ أَبِي. قَالَ ابْنُ الْمُسَيِّبِ: فَمَا زَالَتِ الْحُزُونَةُ فِينَا بَعْدَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ  

Саъийд ибн Мусаййибдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййиб:
«Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди.
Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳазн – «қийинчилик», саҳл – «осонлик» деганидир. Саъийд ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қурашийнинг бир оғиз хатолари билан бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. Шунинг учун хунук исмларни гўзал исмларга ўзгартиришдан зинҳор бош тортмаслик керак.
2). Бу умумий қоида эмас, балки хотини ахмоқларга атаб айтилган.
3). Ҳа.
4). Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat