Ассалому алайкум! Бу мавзуга доир жавобларни ўқиб чиқдим. Ва шу жавоблар асосида болажан аёлим билан келишиб олдик. Фақат шу масалага тўғри ёндашдикми сўрамоқчи эдим. Болажак аёлим мендан махрга бирор бир чет давлатга саёҳат қилишни сўради. Биз ўша чет давлатни танладик. Ва тур фирмадан бормоқчи бўлган давлатнинг тур пакетини суммасини нархни сўрадик ва ўша суммани (яни 1 кишилик) махр этиб белгиладик. Бу сумма махрнинг энг кам миқдордан юқори ва у суммани беришни вақтини бўлажак аёлим сизнинг ихтиёрингизда деб айтди. Биз хато қилмадикми?
– Ва алайкум ассалом! Аниқ суммага келишибсизлар ва у маҳрнинг энг озидан юқори экан. Дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!