Ассалому алайкум! Мен такси компанияда иш бошқарувчи бўлиб ишлайман. Бизга мижозлар бюртма беришади ва уни хайдовчилар бажаришади ва йўл хаққини махсус дастур ёрдамида юрган масофаси ва вақтини хисоблаб беради. Айрим вақтларда кўрсатилган сумма 5740 сўмни ташкил этади. Шунда мижозлар 5500 бергиси келади, хайдовчи эса 6000 оламан деб хар икки холатдаям гарчи розиман деса хам норозичилик аломатлари бўлиб туради. Биз шуни ўйлаб ва хозирда 200 сўмлик муомиладан чиқариб юборилган бўлса хам танга холида ва ушбу сумма жуда кўпчилик учун арзимас сумма бўлиб қолганлиги сабабли биз ушбу холатни олдини олиш мақсадида 5750 сўмдан теппада бўлса 6000 сўм ёки паст бўлса 5500 чиқадиган қилиб қўйдик. Ушбу холатда адолат ўрнатган бўламизми ва шариатда майда пулларни яхлидлаш борми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Камини 6000 қилиб қўйишинглар яхши эмас. Сизларни ҳаққингиз бошқага ўтса ўтсинки бировларники сизларда қолмасин. Агар 6000 оладиган бўлса албатта розилигини сўрасин. Валлоҳу аълам!