Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғоя ва муаллифлик ҳуқуқи

12:44 / 18.10.2021 | Furqat | 878

Ассалому алайкум! Бир киши ўзи ишлайдиган тижорат корхонасига қулайлик мақсадида, корхона учун тизимли дастур тайёрлатишни дастурчига буюртма берди. Келишув вақтида: буюртмачи корхонасининг бир қатор талабларини айтиб берди, дастурчи эса ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда у талаблардан ҳам қулайроқ қилиш мумкинлигини айди. Буюртмачи дастурчининг таклифларини инобатга олди ва дастурнинг ишлаши ва кўриниши бўйича бир тўхтамга келишиб олинди. Дастурчи бир неча ой давомида ушбу дастурни тузиш ишларини олиб борди. Иккинчи учрашувда буюртмачи "бу дастур мени ғоям, буни мен ўйлаб топдим, тайёр бўлгандан сўнг мендан бе рухсат бировга сотишингиз мумкин эмас" деди. Савол: аввалдан дастурнинг муаллифлик ҳуқуқи кимда бўлиши келишилмаган ушбу ҳолатда, дастурчи ушбу дастурни муаллифлик ҳуқуқини ўзида қолдириб ва бошқа мижозларга ҳам сотса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда дастурчи бу масалани олдиндан айтиши керак эди. Ҳозир буюрмачининг пулини олиб дастурни тайёрлаган бўлса, бу гапни айтишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat