Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбин қўшни

14:31 / 05.09.2019 | 1395

Ассалому алайкум! Қўшним фолбин эди. Ҳозир олдига ҳеч ким келмай қолди, лекин тавба қилмаган. Уйимиз бир бирига кўриниб туради тикон, қалампирлар илиб қўяди. Саволим шу инсон билан гаплашиш, қўшничилик қилиб овқат олиб чиқиш ва яхши алоқада бўлиш гуноҳ эмасми? 2). Фолбинлар кофирми ёки мусулмон?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Улар билан муроса қилиш тўғри йўлга бошласа муроса қилиш керак. Хато йўлида давом этса алоқаларни узиш керак. Ҳозирги кунда яхши муносабатда бўлиб тўғри йўлга бошлаш афзалроқ. Бир нарсани унутмаслигимиз керак гуноҳ инсон баданига ёпишган нопок нарсага ўхшайди. Мусулмон киши ўша нопок нарсадан нафратланишга ҳаққи бор, лекин инсоннинг ўзи(зоти)дан нафратланишга ҳаққи йўқ. Бирор киши билан муносабатини узса, сабаби нима эканлигини билдириб қўйиши керак.
2). Кимнидир кофирга чиқаришда эҳтиёт бўлиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида фолбинларни кофир деганлар, биз ҳам “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар” дея оламиз. У диндан чиқарадиган куфрми ёки диндан чиқармайдиган куфрми уни ҳолатига қараб ҳукм қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat