Ассалому алайкум! Мен бировнинг қўлида ишлайман, яъни савдода. Одамларда иш тўғрисида “левийси” борми деган гап бор. Масалан савдодан урса шу иши гунохми? Ойлик беришда бериётган пули кам эканини била туриб ноинсофлик қилса бизлар левий қилсак бу харомми? Жавобингиз учун катта раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром. Сизга ўша моашни ёки ишламасликни танлаш имконияти бор. Инсоф қилмаяпти деган ҳукм сиз чиқарган ҳукм. Валлоҳу аълам!