Ассалому алайкум! Жаннат ҳурлар ҳақида ўйлаб яхши амал қилишга интилиш иймон заифлиги аломати эмасми? Юрганда турганда ҳар доим ҳам қўл очиб дуо қилишга шароит бўлмайди. Шундай пайтда қалбан дуо қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, бу иймон борлигининг аломати. Ўзи аслида дуони қалбан қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўл кўтарган ўринлардагина қўл кўтариб дуо қилинади. Валлоҳу аълам!