Ассалому алайкум! Эгасидан яширинча сўрамай тарвуз олиб уйга олиб келинди. Ундан оила аъзоларим ейишди. Тарвуз кўп экан 1-2 та олсам бўлаверади, энди бошқа олмайман деб яна олиб келинди. У тарвузни 2000 дан сотибди эгаси сўраганларга. Шу уйга олиб келинган тарвузларни сонини ҳисоблаб эгасига берсам уйимдегилар еган луқмаси ҳалол бўладими? Мен қиз боламан, ишламиман, лекин ўзимнинг озгина пулим бор. Бир муаммоли тарафи шундаки, тарвузни қўриқлайдиган амаки ҳақида салбий фикрлар эшитиб қолдим шунинг учун олдига боргани қўрқябман. Уйдагиларга айтсам ҳеч нарса бўлмайди қоявер дейишади. Нима қилсам бўлади? У амаки янги келинчаклар тарвуз олгани борган экан қўлидан ушлаб олибди, шундай гап эшитиб қолдим. У ерни эгасини танимиман ҳам бизнинг уйдан сал узоқроқда.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа ҳалол бўлади. Қандай қилиб бўлса ҳам ҳақни етказинг. Валлоҳу аълам!