Ассалому алайкум! Аллоҳ хаммамизни Ўз ҳидоятига олсин! Муҳтарам устозлар! Мен тадбиркорман, ишлаб-чиқариш цехим бор. Олдимга харидорлар келиб буюртма беришади. Баъзан, шундай харидорлар келадики, уларга “бунинг нархи 10 сўм” десам, улар “хўп, сенга 11 сўм пул ўтказиб берамиз, фақат 1 сўмини менга нақд қайтариб берасан. Фақат бу ўзаро бўлсин, буни бизни раҳбарлар билмасин” дейишади. Шу ишни қилганда улар ўзи ишлаб, маош олиб турган жойидаги хўжайнини шилишади. Саволим шуки, менга шундай одамлар келса, улар мен айтган пулни тўласада ортиғини қайтариб берсам, уларнинг гуноҳига шерик бўлмайманми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
Ва алайкум ассалом! Шерик бўласиз. Валлоҳу аълам.