Ассалому алайкум! Ҳожатхона ҳаммом ва шунга ўхшаган жойларда мевали дарахтлар ўсиб мева қилса шу дарахтни мевасидан еса бўладими ёки бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. У худди нажосат бўлган тезак, куйиб кулга айланганида пок бўлганидек сиз айтган ҳам мевага айланиб пок бўлади. Буни шариатимизда истеҳола, яъни бир ҳақиқатдан бошқа ҳақиқатга ўзгариш деб айтилади. Валлоҳу аълам!