– Ва алайкум ассалом! Имом Муслим Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга хурмолар устида турган қавмнинг олдидан ўтдим. Бас, у зот:
«Анавилар нима қилишмоқда?» дедилар.
«У(хурмо)ни чанглатишмоқда, эркагини урғочисига қўшса, чангланади», дедим.
«Менимча, ундоқ қилиш бирор фойда бермас, деб гумон қиламан», дедилар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳалиги одамларга бунинг хабари берилди. Бас, улар у(чанглатиш)ни тарк қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда хабар берилганда:
«Агар ўша нарса уларга манфаат берса, уни қилаверсинлар. Албатта, мен бир гумон қилдим, холос. Гумон ила мени тутманглар. Лекин қачон сизларга Аллоҳдан гапирсам, уни олинглар. Чунки мен зинҳор Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан ёлғон демасман», дедилар».
Имом Муслим Рофеъ ибн Худайж розияллоҳу анҳудан яна қуйидагиларни ривоят қилади:
«Пайғамбар Мадинага келганларида, улар хурмони чанглатар эдилар. Бас, у зот:
«Нима қилмоқдасизлар?» дедилар.
«Буни қилиб юрар эдик», дейишди.
«Шояд, қилмасангиз ҳам яхши бўлса», дедилар. Улар тарк қилдилар. Сўнг (мева) нуқсонли бўлди. Буни у зотга зикр қилдилар. Шунда у зот:
«Албатта, мен бир башарман. Қачонки, сизларга динингиздан бўлган нарсани амр қилсам, уни олинг. Қачонки, сизга ўз раъйимдан бўлган нарсани амр қилсам... Албатта, мен бир башарман, холос», дедилар». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!