Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шукр қилиш

17:19 / 25.11.2016 | Abdulaziz81 | 2947

Ассалому алайкум! “Қасамки агар шукр қилсангиз, сизга албатта зиёда қилурман” дeган ҳадисни биламиз. Мeн касаллигим туфайли тўққиз йил олдин ногирон бўлиб қолганман. Касал бўлишимдан олдин залолатда юрар эдим, “тeз-тeз Аллоҳга шукр шу касалликни бeрмаганида ҳалиям шу аҳволда юрган бўлармидим” дeб касаллигимга шукр кeлтираман. Шу гапим тўғрими? Ҳадисда кeлганидeк зиёда бўлиб кeтмайдими? Ёки мeнинг ҳукмим бошқами? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шукур қилсангиз тавфиқингиз ва касалликка сабр қилганингиз учун берилган савобингиз зиёда бўлади. Аллоҳ таоло “Иброҳим” сурасида марҳамат қилади : وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ۝ 7. Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», – деб эълон қилганини ҳам эсланг». Мусо алайҳиссалом ўз қавмларига Аллоҳ таоло қасам ичиб, таъкидлаган ҳақиқатни эслатмоқдалар: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир». Шукр неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларини айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлда – мустақим эканини кўрсатади. Шукр қилувчи инсон Аллоҳ таоло ўзини доимо кузатиб туришини ҳис этади ва неъмат етганда зоҳир бўладиган манманлик, исроф ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан холи бўлади. Натижада ўзига берилган неъматлардан фойдаланиб, яхши амалларни кўпайтиради. Неъматга куфронда бўлиш эса унинг Аллоҳ томонидан берилишини тан олмаслик, У Зотга ҳамду сано айтмаслик ва неъматни номаъқул йўлларда ишлатишдан иборатдир. Етган неъматга куфрон этиш уни берган Зотга – Аллоҳга куфр келтиришдир. Бундай одамлар «Менга неъматни Аллоҳ берди», демайди, балки «Унга ўз илмим, ҳаракатим ва усталигим туфайли эришдим», дейди. Шу сабабдан, ўзларидаги моддий имкониятларни ҳаром-хариш, манманлик, шуҳратпарастлик ва шунга ўхшаш салбий йўлларга ишлатадилар. Оқибатда қаттиқ азобга учрайдилар. Ҳолбуки, шукроналик банданинг ўзига фойда келтиради, холос. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat