Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ашуро куни ҳақида муҳим воқеалар

16:33 / 14.09.2019 | Akbarjon Ismoilov | 3392

Ассалому алайкум! Ашуро кунининг фазилатли кун экани ҳақида ҳадислардан ўқиб анча билимга эга бўлдик аммо яқинда янги бир маълумотлар ўқидим шулар саҳиҳми билмоқчи эдим Аллоҳ рози бўлсин сизлардан! Ашуро кунида рўй берган муҳим воқеалар ва бу кунда амалга ошириши зарур бўлган амаллар “Ашуро куни” муҳаррам ойининг ўнинчи куни бўлиб, динимиз таълимотларида бу кунни ҳурматлаш суннат амаллардан ҳисобланади. Ашуро кунини ҳурматини ҳаттоки аршни кўтарувчи фаришталар ҳам биладилар. Хусусан, бу кунда (ашуро куни – муҳаррам ойининг ўнинчи кунида) пайғамбарлар тарихида ҳам муҳим воқеалар рўй берган. Жумладан:
– Ашуро кунида Иброҳим алайҳиссалом туғилдилар ҳамда шу кунда (Намруд ёқтирган) оловдан қутқарилганлар;
– Ашуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга нажот берди ва шу кунда унинг душмани бўлган Фиръавнни Нил дарёсига ғарқ қилган;
– Ашуро кунида Идрис алайҳиссалом олий маконга кўтарилганлар;
– Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссалом Ашуро кунида дарддан фориғ қилган;
– Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиш воқеаси ҳам Ашуро кунида содир бўлган;
– Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбасини Ашуро кунида қабул қилган;
– Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси ҳам Жудий тоғига айнан шу кунда тўхтаган;
– Яна Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги шу кунда ўзиларига қайтарилган;
– Юнус алайҳиссаломнинг балиқнинг қорнидан саломат чиқишлари ҳам Ашуро кунида бўлган;
– Шунингдек, Юсуф алайҳиссаломнинг оталари Яқуб алайҳиссалом бағрига қайтиши, ота-боланинг узоқ йиллик ҳижрондан сўнгги учрашуви ҳам айнан Ашуро кунида рўй берган.
– Бундан ташқари, Жаброил, Мийкоил, Асрофил фаришталар ва аршу курси ҳам Ашуро кунида яратилди. Ашуро кунида осмону ерлар, жаннат ва қалам ҳам шу кунда яратилди.
Бу кунда нафл рўза тутиш мустаҳаб амалдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ашуро кунида ёш болаларга муборак сўлакларини таҳник (танглайга теккизиш) қилиб қўяр эдилар ва болалар унинг баракотидан шу куни кун ботгунгача очқашмас эди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Унинг фазилатини топишга ҳаракат қилинглар, чунки Аллоҳ таоло кунларни ичида шу кунни ихтиёр қилган муборак кундир. Ким бу кунда рўза тутса, Аллоҳ таоло жами фаришталар, пайғамбарлару расуллар, шаҳидлару солиҳларнинг қилган ибодатларидан у инсонга насиба етказади».
Бу кунда, яъни ашуро кунида нафл (ихтиёрий) рўза тутиш, қариндошлар ҳолидан хабар олиш, мабодо улар билан узилиш бўлган бўлса, яна алоқани қайта тиклаш жуда ҳам савобли ва фазилатли амаллардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида: «Кимки қариндошлиги узилган бўлса, сўнг уни ашуро кунида қайта тикласа, унга Аллоҳ таоло Яҳё ибн Закариё ва Исо алайҳимуссаломларнинг ибодатларидан насиба беради ҳамда жаннатда икковлари билан мана шундай бўлади деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини бир-бирига ёпиштириб кўрсатдилар». Ашуро кунида муҳтож кишиларга садақотлар бериш ҳам самарали яхши амаллардан бўлиб, бу борада ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: «Кимки ашуро кунида заррача мисқол садақот қилса, Аллоҳ таоло унга Уҳуд тоғича савоб беради ва қиёмат кунида унинг тарозиси оғир бўлади». Ашуро куни баракоти зиёда фазилатли кун бўлиб, шу кунни фазилатини қўлга киритиш учун ҳар биримиз кўплаб хилма-хил савобли ишларни бажариб, Аллоҳ таолони ризочилигини топишимизга ўзи муваффақ айласин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ашуро куни ҳақида ҳар хил хурофотлар жуда кўп тарқалган. Жумладан сиз келтирган маълумотларнинг аксари мавзу, тўқима ёки заиф хабарлардандир. Ашуро куни ҳақида собит бўлган тўғри хабар шуки у муҳаррам ойининг 10-кунига тўғри келади. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ، فَقَالَ: مَا هَذَا؟ قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ، هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى، قَالَ: فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ، فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:
«Бу нима?» дедилар.
«Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман», дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Мана шу собит бўлган саҳиҳ ҳадис. Яна ўша куни аҳли аёлига ризқни мўл қилиш ҳақида кўп гаплар тарқалган. Уларнинг ҳам аксари заиф. Бу борада ҳам собит бўлган маълумот шуки, солиҳ салафларимиз, уламоларимиз, жумладан Суфён ибн Уяйна “Мен буни эллик йил тажрибадан ўтказдим(60 йил деб келган ривоятлар ҳам бор). Фақат яхшилик топдим” деганлар. Яъни тажрибадан ўтказганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat