– Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келади:
وَالْمَرَأَةُ تَجْلِسُ عَلَى أَلْيَتِهَا الْيُسْرَى، مُخْرِجَةً رِجْلَيْهَا مِنَ الْجَانِبِ الْأَيْمَنِ وَيَتَشَهَّدُ كَابْنِ مَسْعُودٍ، وَلَا يَزِيدُ عَلَيْهِ وَيَقْرَأُ فِيمَا بَعْدَ الْأُولَيَيْنِ الْفَاتِحَةَ فَقَطْ سِرًّا وَإِنْ سَبَّحَ أَوْ سَكَتَ جَازَ
Аввалги икки ракъатдан кейинги ракъатларда Фотиҳани овозини чиқармай қироат қилади.
Пешин, аср, шом ва хуфтон намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида фақат Фотиҳа сураси қироат қилинади.
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، كَانَ يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ مِنَ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَتَيْنِ، وَفِي الْأُخْرَيَيْنِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ، وَيُسْمِعُنَا الْآيَةَ أَحْيَانًا، وَيُطِيلُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى مَا لَا يُطِيلُ فِي الثَّانِيَةِ، وَهَكَذَا فِي الصُّبْحِ رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрнинг аввалги икки ракъатида «Фотиҳатул Китоб» ва икки сурани, кейинги иккисида «Фотиҳатул Китоб»ни қироат қилар эдилар. Гоҳида бизга оятни эшиттириб қўяр эдилар. Биринчи ракъатида (қироатни) узоқ қилар, иккинчисида қисқа қилар эдилар. Бомдодда ҳам шундай қилар эдилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Агар тасбеҳ айтиб, сукут сақласа ҳам жоиз.
Яъни учинчи, тўртинчи ракъатларда Фотиҳани қироат қилмасдан, тасбеҳ айтса ҳам намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!