Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Homo sapiens Homo Deus" китоби

17:04 / 14.09.2019 | 2872

Ассалому алайкум! Устозлар, сизлардан бугунги кунда долзарб бўлаётган бир масала бўйича савол сўрамоқчи эдим. Яъни шу кунларда Ўзбекистонда бестселлер(энг кўп сотилаётган китоб) бўлган, олимнинг "Homo sapiens Homo Deus" номли китоби ҳақида сўрамоқчи эдим. Бу китобда инсониятнинг тарихи ҳозири ва келажаги, авваллари нималар бўлган ва ҳозир инсониятни келажакда нималар кутмоқдалиги ва инсоннинг Худога алоқаси йўқлиги ҳақида ёзилган экан. Бу саволимни беришимдан мақсад шуки, Ўзбекистонда кўплаб одамлар ҳамда блогерлар ва асосийси Ёшлар Иттифоқида катта лавозимли киши ҳам шу китобни ёшларга тавсия қилганидан кейин бу китоб, дўконларда талаб кучайиб кетди. Шу китобни ўқиш биз мусулмонлар учун жоизми? Маълумот учун: Китоб муаллифи Юваль Ной Харари. Миллати яхудий, исроилдаги университетда дарс беради. Китобини “New york times” журнали реклама қилиб берган. Муаллиф баччабоз, веган ва атеист. Бу китобда одамни оддий механизм сифатида кўриб, маймундан тарқаганини исботламоқчи бўлган. Китобда айтилишича: Одам маймунсифат бўлиб юрганда уни гапиришга ундаган нарса бу ғийбат бўлган экан. Одамлар бир-бири билан ғийбатлашиши натижасида тил юзага келган экан. Христиан, яхудий ва ислом дини бошқа динлардан ривожланиб кетганлиги сабаби, у дин вакиллари фанат ва ким уларни динини қабул қилмаса ўлдирган деб ёзилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ дарсларининг бирида бошқа дин вакиллари тарафидан динни бузиш, Исломни ёмонотлиқ қилиш мақсадида юртимизга катта миқдорда маблағлар киритилиши ва бу маблағлар иймони заиф кишиларга тарқатилишини айтган эдилар. Баъзи ўқитувчилар ўша маблағлар эвазига инглиз ва бошқа тилларни ўргатиш ниқоби остида ўқувчиларига бошқа дин вакилларининг ўзбек тилига таржима қилинган китобларини ўқитишаётгани, бу каби китоблар баъзи боғча тарбиячиларига ҳам тарқатилаётгани, шунингдек, қишлоқ жойларга бориб, ночор оилаларга эҳсон қилаяпмиз деб, ўз динига тарғиб қилиш учун ишлатаётганлари, оқибатда баъзи оилаларда муртадлар пайдо бўлиб, вафотидан кейин уларни мусулмонлар қабристонига қўйиш ёки қўймаслик устида жанжаллар бўлаётганини айтиб бергандилар. Сиз сўраган китоб ҳам айни ўша мақсадда киритилган китоблардан биридир. Бу китобни тарғиб қилганлар катта хатога йўл қўйишяпти. Бу каби ишлар бир эътиқоддаги инсонларнинг тинч ҳаёти бузилишига, натижада оила аъзолари бир-бирига «Сен фалончи», «Сен муртад» деган айблар қўйиб, катта жанжаллар келиб чиқишига сабабчи бўляпти.
Кўзи туғма ожиз бўлган кишиларнинг хаёли бекорчи нарсаларга чалғимайди. Чунки уларнинг онгига кўз орқали чалғитадиган нарсалар кирмаган бўлади. Инсоннинг хаёлига келаётган нарсаларнинг барчаси у аввал ўзига киритиб олган нарсалар билан боғлиқ бўлади. Сиз айтган китобдаги маълумотлар ҳам инсонни диндан нафратланувчи, динни сафсата деб билувчи, охиратни йўқ деб биладиган ғояни мияга киритиши мумкин. Албатта, бу ғоя инсонни жуда кўп ва оғир хатоларга етаклайди, жамиятда парокандаликни келтириб чиқаради.
Аввало бу каби китобларни ўқишдан олдин унинг муаллифи кимлиги ҳақида бироз қизиқиб, интернетдан у ҳақдаги маълумотларни қидириб кўрсангиз, уларни ўқиш-ўқимаслик масаласи ҳам осонгина ҳал бўлади. Қолаверса, номидан ҳам унинг эволюция назариясига алоқадор экани кўриниб турибди. Саволингизнинг ўзида муаллифнинг кимлигини айтибсиз, шунинг ўзи аслида етарли бўлиши керак. Энди бевосита «мусулмонларга уни ўқиш жоизми?» деган саволингизга келсак, Динимизни ўрганиш учун ўқишимиз керак бўлган юзлаб, минглаб китоблар навбат кутиб турган бугунги кунда бу каби китобларни ўқиш учун ундаги гапларга ишониб ёки алданиб қолмайдиган даражада иймон, эътиқод, дунёқараш, савия керак. Аммо бундай бўлмаса, дунё ва охиратингиз учун зарурроқ ва манфаатлироқ бўлган китобларни ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat