Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам қариндош

16:13 / 03.01.2023 | Mahmud | 1024

Ассалому алайкум! Агар бир эркак амма ёки ҳоласига шахват билан қарамаган бўлсада лекин, масофадан туриб шахват билан ўйласа уларнинг қизлари у эркакка никохи ҳаром бўладими? Ва умуман қариндош уруғчилик одобларини тушунтирсангиз ёки шунга оид китоб тавсия қилинг. Қариндошларникига силаи раҳм қиламан деб борасизу, лекин ўзингиз танимаган аёллар билан кўришиш жоизми? Кўришмаса дарров нотўғри тушуниб қолишади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ўйлашнинг ўзи билан ҳурмати мусоҳарат собит бўлмайди.

2). Номаҳрамлар билан кўришиб нима қиласиз? Эркак киши қариндошларнинг уйига силаи раҳм учун борганида аёллар орасида ўралашиб юрмаслиги керак. Чунки улар орасида у учун номаҳрамлар аёллар ҳам бор бўлиши, уларни ноқулай ҳолатга қўйиши ёки уларнинг авратига кўзи тушиб қолиши мумкин. Эркаклар эркаклар билан ўтирсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat