Ассалому алайкум! Баъзан оғизга (яъни оғиз ичига, лаб ички қисмига, тил остига, тил ёнбошига) оқ яра чиқади. Оғиз ичи доим тупук сабабли хўл бўлиб тургани учун бу ярани доимий сув чиқиб турувчи яра ёки ундай эмас экани билиш имконсиз. Шу ҳолатда соҳиби узр бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни билиш аниқ бўлмагани учун ҳар намозга таҳорат қилиши керак. Валлоҳу аълам!